Мердан Матвелиев янгиликлар яратиш билан банд

Сана: 12.12.2014 1462

Қўшиқ куйлаш баробарида замонавий рақслари билан ёшларнинг севимли хонандасига айланиб бораётган Мердан Матвелиев янгиликлар яратиш билан банд эканини маълум қилди. Айни кунда янги таронаси учун видеоклип яратиш ниятида бўлган Мердан аксарият қўшиқлари каби рақсбоп, hip-hop йўналишида “Кел энди” номли қўшиқ яратди. Тез кунларда мазкур қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера этилади.

Куни кеча сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола қилинган ажойиб сюжетли янги видеоклип “Вера-бера” номли таронаси учун яратилган. Суратга олиш жараёнида Бекзод Бекчанов режиссёрлик вазифасини бажарган бўлиб, клипда профессионал раққослар иштрок этишган. Қўшиқ ҳақида маълумот берадиган бўлсак, матн муаллифи хонанда Муродбек Қиличев, аранжировкани эса Науфал Сулаймонов амалга оширган. Марҳамат видеоклипни томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol