Шоҳруҳхондан янги клип тез кунда

Сана: 05.01.2017 810 қайноқ

Шоҳруҳхондан янги клип тез кунда

Эстрадамиз юлдузи Шоҳруҳхон “Паризод” қўшиғига видеоклип тасвирга олдирди. Айни дамда яккахон концерт дастурига тайёргарлик олиб бораётган хонанда, мазкур клипни тез кунда омма этиборига ҳавола этишни режалаштирган. Клипмейкер Дилмурод Агзамов режисёрлигида тасвирга олинган клип оператори Рустам Муродов.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки,  концерт учун янги қўшиқлар такдим килишни аллақачон бошлаб юборган Шохруххон ўз ваъдасига содиқ қолди. У ҳар йили концерт дастурида устозлар ижодига мурожаат қилиб, уларнинг репертуаридан бўлган қўшиқни қайта куйлаб, тақдим қилишга қарор қилган эди. Устоз санъаткор Муҳриддин Ҳолиқовнинг “Комила қиз” қўшиғини қайта ижро этганида халқимиз томонидан аъло даражада кутиб олинган эди. Мухлислар қалбидан ўзгача жой олган бу қўшиқдан сўнг у яна Муҳриддин Ҳолиқовнинг “Паризод” қўшиғини янгича талқини ижро этди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol