Сардор Мамадалиевдан янги клип премьераси

Сана: 10.04.2015 2891 қайноқ

Соҳировоз хонанда Сардор Мамадалиев ўз мухлисларини кўп куттирмаган ҳолда янгидан-янги ижод намуналари билан ҳушнуд этишдан тўхтамайди. Бугун сайтимиз орқали тақдим этилаётган янги видеомаҳсулот ҳам айнан шу хонанданинг ижодидан ўрин олган.

“Мен излаган гул қайда” деб ном олган таронанинг мусиқасини Сардор Мамадалиевнинг ўзи басталаган бўлиб, аранжировкани Аҳлиёр Азимов амалга оширган. Видеоклип суратга олишда эса хонанда ҳар доим бирга ҳамкорликда ишлайдиган ижодкорлар “9999” студияси клипмейкерлари бўлмиш Ҳуршид ҳамда Нодир Собировларга мурожаат этди.

Сардор Мамадалиевдан янги клип премьераси

Сюжет жанрида тасвирга олинган клипда актёрлардан Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Муқаддас Саъдуллаева ва Анабеллалар иштирок этишган.

Сардор Мамадалиевдан янги клип премьераси

Сардор Мамадалиевдан янги баҳорий туҳфа, янги видеоклипни томоша қилиб, баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol