Жавлон Олимов барчани рақсга чорлайди

Сана: 15.07.2014 4480 қайноқ

Ёз фасли ва қуёшнинг заррин нурлари инсон кайфиятини кўтаришга хизмат қилса, Жавлон Олимов томонидан яратилган янги тарона инсонни рақсга чорлайди. 

“Сен дилим” номли тарона аслида бундан бир неча йиллар аввал куйланган ва ўз вақтида хит қўшиққа айланган. Жавлон Олимов мухлислар талаби билан мазкур таронани қайта куйлашга қарор қилди. Бугунги кунда теле ва радио орқали, бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар орқали фаол бўлган Жавлон Олимовнинг айтишича, турли тадбирларда, маросимларда меҳмонлар ундан айнан мазкур таронани куйлашни сўрашар экан. Жавлон Олимов барчани рақсга чорлайди

 

Ана шу талабни инобатга олган хонанда бу таронани ўз йўналишида янгича талқинда қайта куйлашга қарор қилди.

Жавлон Олимов барчани рақсга чорлайди

Тарона эса куни кеча илк марта “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилди. Премьерадан сўнг радиога қўнғироқ қилган мухлислар тарона мукаммал куйланганлиги ва ҳақиқаттан ҳам беихтиёр рақсга чорлашини таъкидлашди. Мазкур таронага клип ҳам суратга олиниши мўлжалланган. 

Жавлон Олимов барчани рақсга чорлайди

Жавлон Олимов ижодида яна бир янгилик. Шу кунларда хонанда Сарвар Раҳматхўжаев билан ҳамкорликда янги қўшиқ тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. Бу сафар ҳам шўх тарона яратилиши кутилмоқда.

Жавлон Олимов барчани рақсга чорлайди

Мухлисларга байрамона кайфият улашувчи қўшиқ мавзуси муҳаббат. Бу ўлмас мавзу ижодкорнинг навбатдаги хит таронасининг асосий ғояси сифатида талқин этилишига умид қиламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol