Тарғибот тадбирлари Бухорода!

Сана: 15.09.2016 3134

Тарғибот тадбирлари Бухорода!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан ўтказилган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот, Жондор туманларидаги 23 та умумтаълим мактабларида, 1 та спорт мактаби интернатида, 1 та болалар мусиқа ва санъат мактабида, 12 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида юқори савияда ўтказилди.

        

Тарғибот тадбирлари Бухорода!

Мазкур тадбирларда 65 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 14 мингдан зиёд ўқувчи ёшлар иштироки этишди.

Тарғибот тадбирлари Бухорода!

Тадбирларда ўқувчи-ёшлар юртимизнинг кўзга кўринган санъат ва маданият, адабиёт вакиллари билан суҳбатлар чоғида қалбидаги орзулари билан ўртоқлашмоқдалар. Кейинги йилларда туман ёшлари фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар. Тарғибот тадбирларида ана шундай ёшлардан бир гуруҳи ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

Тарғибот тадбирлари Бухорода!

Мазкур тарғибот тадбирлари ёшларимизни маънан етук, ўз юрти келажагига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида муҳим аҳамият эга эканлиги шубҳасиз. Тарғибот тадбирлари ҳафта охирига қадар давом этади.

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol