“Оппоқ орзулар” фильмини қарши олишга ҳозирмисиз?

Сана: 23.03.2018 3349

“Оппоқ орзулар” фильмини қарши олишга ҳозирмисиз?

Аввалги янгиликларимизда, 28-март куни режиссёр Иброҳим Расуловнинг “Оппоқ орзулар” деб номланган фильмининг премьераси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.  Бир йилдан ортиқ вақт давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни хонанда ва актёр Анвар Собиров ҳамда актриса Шаҳло Темировалар ижро этишган. Бундан ташқари фильмда Беҳзод Муҳаммадкаримов, Муяссар Бердиқулова, Беҳзод Ҳамроев, Малика Жўраева сингари маҳоратли актёр ва актрисалар жамоаси жамланган. Микойил Сулейманов сценарийси асосида суратга олинган “Оппоқ орзулар” фильмининг премьерасига фильм ижодкорлари барчани таклиф этишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм Анвар Собировнинг кинодаги олти йиллик танаффусдан кейинги илк фильмидир. Картинани 29-мартдан бошлаб Алишер Навоий номли кино саройида томоша қилишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol