Байрам гуруҳининг илк қўшиғи энди янгича талқинда

Сана: 15.08.2016 2825

Элимиз ардоғидаги ижодкорлардан ташкил топган ва узоқ йиллардан буён халқимизнинг севимли гуруҳларидан бири бўлиб келаётган Байрам гуруҳи бугун мухлислари учун ажойиб совға тайёрлаб, “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали омма эътиборига ҳавола қилди.

 “Сен гўзалсан” деб номланган ушбу қўшиқ  тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Аслида мазкур тарона гуруҳ ижодкорларининг илк таронаси бўлиб, 1994-йилда ижро этилган. Ўз даврида ҳам хит даражасига чиққан бу қўшиқнинг янгиланган талқини ҳам халқимиз орасида оммалашиши кутилмоқда.

 Байрам гуруҳининг илк қўшиғи энди янгича талқинда

Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Иброҳим Жиянов, мусиқаси эса  Машҳура Расулова томонидан ёзилган. Композицияга Адҳам Абдураимов томонидан мусиқий безак берилган. Марҳамат сиз ҳам бу қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol