Элдор Қаюмовнинг илк лойиҳаси – Алибободан янги қўшиқ ва клип премьераси

Сана: 05.06.2014 5415 қайноқ

Кўплаб хит қўшиқларнинг матн муаллифи, шунингдек мусиқа басталаш бўйича ҳам моҳир мутаҳассис ҳисобланган Элдор Қаюмов продюссер сифатида ўзининг илк лойиҳасини тақдим этди. 

Алибобо тахаллуси билан ижод бошлаган ёш хонанда барчамизга маълум ва машҳур “Алибобо ва 40 қароқчи” эртаги асосида шу номда қўшиқ тайёрлади. Бундай тарона ёзиш ғояси Элдор Қаюмовга тегишли бўлиб, қўшиқ мавзуси енгиллиги туфайли ёз мавсуми учун айнан мос бўлиши ва шу сабаб тингловчиларга маъқул келиши кутилмоқда.
Алибобонинг “Алибобо” номли қўшиғи куни кеча “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали илк марта жаранг сочди. Қўшиқ премьераси учун хонанда ҳамда Элдор Қаюмовнинг ўзи шахсан студияга ташриф буюришди. Ижод оламига кириб келаётган ёш хонанда Алибобо тингловчиларга таништирилиб, бевосита улар билан мулоқотда бўлди. Айтиш керак, шўх оҳангга эга “Алибобо” таронаси тингловчилар томонидан илиқ кутиб олиниб, улар хонанданинг ижодига муваффақият тиладилар. 

Алибобо ижодига оид яна бир муҳим янгилик шундан иборатки, сайтимиз орқали бир вақтнинг ўзида янги таронага ишланган видеоклип ҳам тақдим этилди. Рустам Мелиев режиссёрлиги остида суратга олинган клип сюжет ва трек йўналишида бўлиб, унда компьютер графикасидан моҳирона фойдаланилганига гувоҳ бўласиз. Ўша машҳур “Алибобо ва 40 қароқчи” эртагидаги каби ёқимли ва беғубор тасвирлар бу клипдан ҳам жой олган. 

Алибобо яна бир катта шов-шувларга сабаб бўливчи видеоклип тайёрлагани ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди. Ўзбекистонлик ижодкорлар орасида ҳали ҳеч ким қўлламаган йўналиш танланган. Бу ҳақда батафсил кейинроқ маълумот берамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol