Сардор Раҳимхоннинг мухлислари “Ҳабибим” қўшиғига қайта клип суратга олишди

Сана: 11.08.2016 2740

Сардор Раҳимхоннинг мухлислари “Ҳабибим” қўшиғига қайта клип суратга олишди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон айни дамда қизғин ижод билан банд. Хонанданинг қизиқчи ва актриса Халимахоним билан куйлаган дуэти халқимиз орасида анча оммалашиб, талабгор қўшиқлар қаторидан жой олгани ва ўз тингловчиларини топгани сабабли, видеоклип тасвирга олиш борасида баҳс ва мулоҳазалар олиб борилаётган эди. Сардор Раҳимхоннинг сўзларига қараганда улар ижодий жамоа билан келишган ҳолда клип суратга олдиришга қарор қилишган.

Сардор Раҳимхоннинг мухлислари “Ҳабибим” қўшиғига қайта клип суратга олишди

 Халқимиз назарида бўлган хонанданинг мухлислари ҳам севимли ижодкор учун ажойиб совға тайёрлашди.  Улар Сардор Раҳимхоннинг “Ҳабибим” номли қўшиғи учун қайтадан клип тасвирга олишди ва хонандага туҳфа қилишди. Бу эса мухлислар хонандани қанчалик ардоқлашидан, унга бўлган муҳаббатидан дарак беради. Биз Сардор Раҳимхонга ҳар доим мухлислар эътиборида бўлишини тилаб қоламиз ва янгиликларни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol