Санъатбек Пармонов халқаро танлов ғолибига айланди

Сана: 11.04.2014 1175

 

2013-йил биринчи Қрим-татар телеканали ATR телевидениеси эълон қилган "Йилнинг энг яхши клипи" танловида клипмейкер Мурод Саидзод билан ҳамкорликда яратилган видеоклиплари билан иштирок этиб, таҳсинларга сазовор бўлган ҳонанда кетма-кет 2 та қўшиғига клип суратга олдирди. 

Ҳар иккала клип режиссёри Мурод Саидзод. Улардан бирида компьютер графикасидан фойдаланиш кўзда тутилган. Бу қўшиқ эса "Кечиримли" дея номланиб, ўжар табиатли қизларга бағишланган. 

Тарона матни Умида Абдуазимова қаламига мансуб, мусиқасини эса Санъатбек Пармоновнинг ўзи басталаган экан. Айтиш керакки, Санъат Пармонов шу вақтгача 30 дан зиёд қўшиқ муаллифи ҳисобланади. Сюжет жанрида суратга олинган видеоклипда Санъатбек Пармонов ўзининг кўринишга алоҳида эътибор қаратган. Видеоклипда хатто ҳақиқий тўй маросими саҳнаси ҳам бор экан. Қизиқ... Албатта клип режиссёри маҳоратига видео тайёр ҳолатга келгач, баҳо беришимиз мумкин.

Яна бир янги тарона ҳам қизларга бағишланади. "Рейхан" номли таронанинг матни ва мусиқаси айнан ҳонанданинг ўзига тегишли. Қўшиқ шарқона йўналишда бўлганлиги туфайли видеоклип ҳам шу услубда суратга олинди. Унда миллий шарқ рақсларидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Аввало Санъатбек Пармоновни халқаро мукофот билан қутлаймиз ва келгуси ижодларида омад тилаймиз!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol