“Шаҳзода сенинг шаҳрингда”

Сана: 26.03.2018 3501

“Шаҳзода сенинг шаҳрингда”

Аввалги янгиликларимизда хабар берганимиздек, эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода юртимиз бўйлаб яккахон концерт дастурини тақдим қилади. Ҳар йили май ойининг бошида пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида ўзининг анъанага айланиб улгурган яккахон концерт дастурини намойиш қилар эди. Жорий йилда эса, унинг ўзи юртимиз бўйлаб мухлислари томон йўл олади ва унутилмас концерт дастурини тақдим қилади. Бундан кўзланган асосий мақсад шуки, юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган мухлисларга қувонч улашиш, уларга янада яқинроқ бўлиш ва маънавий кўмак беришдир. Энг сара ва хит қўшиқлардан иборат бўлган дастур 1 майдан 25 майга қадар, Урганч, Нукус, Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Буҳоро, Навоийда бўлиб ўтади. Яна бошқа вилоят ва туманларда ўтказиладиган концерт санаси ва манзили аниқ бўлиши билан концерт кунлари қўшиб борилади. Концерт юртимизнинг чекка гўшаларида ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol