Тарғиботчилар Самарқандда

Сана: 18.05.2016 2281

Тарғиботчилар Самарқандда

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари республикамизнинг олтита вилоятидан сўнг иккинчи пойтахт аталмиш Самарқандда 16-май куни старт олди.

Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғибот тадбирлари Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда 16 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳаридаги 17 та умумтаълим мактаблари, 25 та касб-ҳунар академик лицейи ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда 8 та олий ўқув юртида ташкил этилди.

Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботнинг биринчи кунида вилоятнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва умумтаълим мактабларидан жами 14 685 нафар ўқувчи ёшлар 90 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар билан учрашдилар. Шулардан 800 нафари уюшмаган аҳолини ташкил этади.

Белгиланган режага қўшимча равишда Самарқанд санъат коллежи концерт залида уюшмаган ахоли учун элимиз суйган санъаткорлар билан концерт дастури уюштирилди.

Тарғиботчилар Самарқандда

Шу куннинг ўзида Самарқанд вилояти “Зарафшон” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Узаков, Самақанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарининг котибият мудири С.Санақулов, Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари, таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, Самақанд вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тарғиботчилар Самарқандда

Матбуот анжумани сўнгида тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти тўғрисида талабалар саволларига жавоб беришди.

Тарғиботчилар Самарқандда

17 май куни эса Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Тайлоқ, Пастдарғом туманларида жами 52 та умумтаълим, мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 19 та касб-ҳунар коллежларида концерт ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирларда жами 102 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 20 030 нафар, шундан  10 815 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 7215 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда 2000 нафар уюшмаган аҳоли иштироки таъминланди.

Тарғибот тадбирларини якуний гала концерти Самарқанд тумани 2-сон Равонак маданият ва аҳоли дам олиш маркази залида ҳамда Тайлоқ ёшлар маданият ва истроҳат боғида давом этди.

Тадбирларда 1000 нафар аҳоли пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари жумладан, Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артистлар Сардор Рахимхон, кино ва театр актрисаси Саида Раметова, хонандалар Шохжахон Жўраев, Жўрабек, Билол,Шахноза Отабоева, Акбар Атамухаммедов, Адхам Солиев,"Диёр" гурухи ҳамда аъло кайфият улашувчи COMEDY.UZ резидентларидан Хасан ва Хусан триоси ва "Гап йук" гурухларининг чиқишларидан баҳраманд бўлдилар.

Тарғибот тадбирлари давом этади.

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

Тарғиботчилар Самарқандда Тарғиботчилар Самарқандда

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol