Виа Мароканддан илк тарона ва клип премьераси “Тарнов”

Сана: 10.05.2016 1734

Виа Мароканддан илк тарона ва клип премьераси “Тарнов”

Ёш ва умидли ижодкорлардан иборат бўлган Виа Мароканд “Тарнов” деб номланган илк ижод маҳсулини “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали омма эътиборига ҳавола қилишди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган композиция Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Ботир Алиев томонидан мусиқий безак берилган.

Виа Мароканддан илк тарона ва клип премьераси “Тарнов”

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ижодкорлар “Тарнов” таронасига видеоклип ҳам суратга олдиришди. Жонрид Сагдиев режиссёрлигида тасвирга туширилган клип трек ва сюжет жанрида. Унда эстрада ва кино оламининг юлдузлари иштирок этган. Жумладан Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Зиёда, Асал Шодиева, Акбархўжа Расулов, Дониёр Ҳофизов, қизиқчи ва актриса Халимахоним, Дилшод Мирзамуродов, Аҳмад Темуров, “Comedy Uz” резидентларидан Хасан ва Хусан триоси бошқаларни кўришингиз мумкин. Гуруҳ ижодкорлари видео клипда 7 хил образда намоён бўлишади. Шунингдек хонандалар ва актёp-актрисалар такрорланмас образларни яратган. Марҳамат томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol