Сардор Раҳимхондан энг таъсирли қўшиқ премьераси “Отамдан ёдгорим онам”

Сана: 01.07.2016 2841 қайноқ

Сардор Раҳимхондан энг таъсирли қўшиқ премьераси “Отамдан ёдгорим онам”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бир зум ҳам тиним билмай ижод қилмоқда. Сўзимизнинг исботи сифатида яқиндагина тақдим этган хонанданинг ижодига оид янгиликни айтиб ўтишимиз мумкин. Сардор Раҳимхон бир неча кун олдин янги қўшиғига видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун эса бошқа бир қўшиғини мухлислар ҳукмига ҳавола этмоқда. Хонанда бу композицияни нафақат ўзининг волидасига, балки, барча оналарга бағишлади. Зафар Қодиров сўзи ва мусиқаси, Аҳмад Ҳожиматов аранжировкаси билан яратилган “Отамдан ёдгорим онам” деб номланган ушбу қўшиқ ўта таъсирли ва ҳар қандай инсонни қалбини ларзага келтириши аниқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанданинг сайтимизга қолдирган маълумотига кўра айни дамда бу мусиқий асарга видеоклип тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда. Клипнинг режиссёри ва бош рол ижрочиси Сардор Раҳимхоннинг ҳамкасби ҳамда дўсти Алишер Узоқов. Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда хабар бериб ўтамиз. Ҳозирча қўшиқдан баҳра олинг ва ўз фикрларингизни биз билан бўлишинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol