“BIG APPLE MUSIC AWARDS 2016” ғолиблари аниқланди

Сана: 26.04.2016 2981 қайноқ

   “Big Apple Music Awards 2016” - 12-халқаро мусиқали тақдирлаш маросими  аввал маълум қилганимиздек, Дубай шаҳрида 23-сентябрь куни муҳташам “Madinat Jumeirah” комплексида бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли тақдимотда Европа, яқин шарқ давлатлари ва Марказий Осиёда  фаолият олиб борадиган энг сара санъат вакиллари иштирок этади. Ана шундай машҳур хонандалар ичида мафтункор Шаҳзоданинг иштироки биз учун ўта қувонарли ҳолат.

“BIG APPLE MUSIC AWARDS 2016”  ғолиблари аниқланди

“Big Apple Music Awards” - катта ҳажмдаги ва кенг қамровли махсус лойиҳа бўлиб, унинг мақсади Европа, яқин шарқ давлатлари ва Марказий Осиёдаги  энг яхши мусиқа ва мусиқачиларни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Мазкур тақдимотнинг директорлар кенгаши тақдирлаш маросимини айнан Дубай шаҳрида ўтказишга қарор қилишди. Чунки бу шаҳар сўнгги йилларда иннавацион йирик қурилиш лойиҳалари, спорт ва мусиқа соҳасига бўлган муносабати билан  жаҳонни ўзига жалб эта олган.  У худди Нью-Йорк каби  маданияти ва динлари турлича бўлган барча мамлакат вакиллари яшайдиган катта бир шаҳар ҳисобланади.  Шунингдек, олам, мусиқа ва маданият бу шаҳарда хавфсиз бир том остида.

“BIG APPLE MUSIC AWARDS 2016”  ғолиблари аниқланди

Жорий йилда мазкур маросимнинг 12 йиллиги нишонланади.  Бу маросимда дунёга машҳур мегаюлдузлар, таниқли санъат вакиллари, халқаро тоифадаги ОАВ вакиллари қатнашади.

“BIG APPLE MUSIC AWARDS 2016”  ғолиблари аниқланди

“Big Apple Music Awards 2016” маросимини ташкиллаштирувчи продюсер тақдимот дастурини ишлаб чиқди ва унинг сўзларига қараганда, бу йилги маросим шов-шувга бой бўлади. Қолаверса “Big Apple Music Awards 2016” учун янги махсус мадҳия яратилади. Бу қўшиқ Болливуднинг машҳур диско қироли композитор Баппи Лахири билан ҳамкорликда ёзилади. Бу қўшиқни ижро этувчи гуруҳ ҳам тузилган. Бу гуруҳ таркибига дунёга машҳур, мусиқа қадрини биладиган, санъатни севувчи ҳақиқий санъаткорлар танлаб олинди. Улар қаторидан  бетакрор Шаҳзода ҳам жой олди.

 

Дастур графиги

Қизил йўлак ... 6:00

Фотосессия ... 18:30

Тақдирлаш маросими ... 20:00

 

“Big Apple Music Awards 2016” номинантлари

  • Haifa
  • Saad Lamjarred
  • Ahlam
  • Albano
  • Kay One
  • Maria
  • Lara Fabian
  • Husain Aljassmin
  • Kay One
  • Cc Catch
  • Ahmed Chawki
  • Mohamed Al Salim
  • Diana Haddad
  • Massari
  • Majjid Muhandis
  • Nicky Jam
  • Kat Deluna
  • Willy Williams
  • Hadiqa Kiani
  • Atif Aslam
  • Amant Ali
  • Master Saleem
  • Yalka Yaknik
  • Farhan Saeed
  • Aryana Sayeed
  • Oleg Gazmanov
  • Valy
  • Shahzoda
  • Brilliant Dadashova
  • Sarah Geronimo
  • Andy
  • Kamran & Hooman
  • Leila Forouhar
  • Demet Akalain
  • Ismail YK
  • Sinan Akcil
  • Faydee
  • Master Saleem
  • Yo yo Honey Singh
  • Yalka Yaknik
  • Adam Clay
  • Otilia
  • Baran
  • Nana
  • Ghazal Sadat
  • Nicy Jam
  • Shahyad
  • Samo Zein

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol