Абдурашид Йўлдошевдан “Ой қиз” рақсга чорловчи тарона премьераси

Сана: 28.04.2015 943

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг янги таронасини бугун биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали тинглаш имконига эгасиз. “Ой қиз” деб номланган янги ижод маҳсулини яратилишида хонанда таниқли бастакор Иқбол Муҳаммаджонов билан ҳамкорлик қилган. Хонанданинг ҳар бир яратган ижод маҳсуллари инсон қалбига ҳуш ёқувчи, дилларга шодлик улашиб, рақсча чорлайди, десак муболаға бўлмас.

Айтиб ўтишимиз лозим, янги таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мазкур янги композиция учун видеоклип суратга олинадими ёки йўқ, ижодий гуруҳ ҳали бир қарорга келишмаган. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.  Унга қадар “Ой қиз” номли таронани тинглаб, ўз фикрларингизни билдиринг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol