8 - март борасида йигитлар фикри.

Сана: 08.03.2014 1920

8-март халқаро хотин қизлар байрами аёлларга бир олам шодлик ҳамда кетма кет совғаларни тақдим этади.

Эркак юлдузларимизнинг ҳам мазкур айём ҳақида ўз фикрлари бор.
Сарвар:
8-март байрами аёлларни бир йил давомида бахтли этиш мумкин бўлган ягона кун. Ахир йил давомида ишларимиз, югур югурларимиз кўплигидан уларга меҳримизни тўлиқ кўрасата олмаймиз, кўпроқ эътибор қаратолмаймиз. 8 март санасида эса эътиборимиз янада кўпаяди, улар учун атайлаб дўконма дўкон юриб совға излайман, байрамга алоҳида тайёргарлик кўраман. Бундай айёмлар кўпроқ бўлишини истардим. Ўзи мен учун баҳор 8 мартдан бошланади. Аёллармизни ҳам ана шу янгиланиш фасли бўлмиш баҳорга қиёслайман.

Дилмурод Ғуломов:
8 март байрамини орзиқиб кутаман. Уни оила аъзоларим билан нишонлаш анъана тусига кирган. Югур югурлар, яъни тайёргарлик ишлари менда 3 мартдан бошланди. Ҳамма яқинимга совға олишга улгурдим. Мана энди уларнинг шодон чеҳраларни кўриб ўзим ҳам қувонаман.

Улуғбек Раҳматуллаев:
8 март бизнинг қадрли, азиз аёлларимизнинг айёми. Кимдир бу байрамни ҳаражатлар билан боғлайди, аммо менимча бизнинг аёлларга бирор қимматбаҳо буюмдан кўра, ширин сўз, эътибор муҳимроқ. Аёлларнинг бир йилда бир марта нишонланадиган байрами ўзгача ўтади. Ўзбек аёллари ҳеч кимга ўхшамайди. Уларнинг оилам, болам дейдиган оилапарварлик ҳислатлари, меҳридарёликларни асло тарк этмасин. Фурсатдан фойдаланиб, оила аъзоларимни, муҳлисларимни, барча ижодкорларни байрам билан табриклайман. Оиламдаги аёлларга югуриш йўлакчасини совға қиламан. Биргаликда спорт билан шуғулланишади.


Отабек Муталҳўжаев:
Мен учун яхши кун. Шу куни аёлларимиз янада гўзаллашиб кетадилар, уларга чиройли таърифларни айтамиз, мақтовлар ёғдирамиз. 8 март куни ҳар бир аёлнинг қўлида гул кўрсам, ҳурсанд бўлиб кетаман. Бу байрамда нафақат аёллар шодланади, балки биз эркаклар ҳам севинамиз. Мен яқинларимга катта соат, ширинликлар ва гул олдим. Бу совғаларим уларга ёқади деган умиддаман.

Сардор Раҳимхон:
8 март энг чиройли, меҳрга бой байрам деб ҳисоблайман. Бу кун биз эркакларга ҳам ҳурсандчилик олиб келади. Турли тадбирларга бориб, аёлларни табриклаймиз. Уларнинг чеҳраларидаги шодликни кўриб, ўзимиз ҳам қувониб кетамиз. Ахир улар бизнинг илҳом париларимиз, бизнинг энг катта бахтимизлар.

Шерзод Бин:
Ажойиб байрам! Онамни совға саломлар билан ҳурсанд қиладиган 4 байрамдан бири. Уларни таваллуд топган кунларида, хайит байрамларида ва ана шу 8 март айёмида қутлайман. Мен учун муҳим сана. Чунки ҳар бир эркакни дунёга келтирган аёлларнинг байрами бу. Онажонимга турли керакли буюмлар, пойафзал олдим. Шунингдек, меҳрибоним архидея гулларини ёқтирадилар. Ана шу гуллар билан ҳам муборакбод этаман.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol