Муниса Ризаевадан илк русча тарона клипи премьераси

Сана: 26.03.2014 4470 қайноқ

Эстрадамизнинг шаддод вакилаларидан бири Муниса Ризаева ижодидаги илк рус тилида куйланган таронага ишланган видеоклип тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.

“Убеги” номли тарона аввало мусиқа ва матн жиҳатдан эътиборни тортиши аниқ. Сабаби қўшиқ Мунисага хос жўшқин кайфият улаша олади. Видеоклип ҳам худди шундай томошабиннинг кайфиятини кўтариш билан бирга руҳлантира олиши ҳам мумкин. Бунга асосий сабаб экзотикага бой табиат манзараси бўлса, яна бир муҳим жиҳатларидан бири Мунисанинг ҳатти-ҳаракатларидир. Таникли клипмейкер Рустам Муродов бошчилигида суратга олинган видеоклип айни гўзал баҳорда жазирама ёз кайфиятини баҳш этади. Видеоклип Бали оролларида тасвирга туширилди. Видеода Муниса 2 хил кўринишда намоён бўлганлигини кўришингиз мумкин. Клип суратга олиш жараёни якунлангач, Муниса Ризаева ва “Афруз” гуруҳи йигитлари иштирокди Куала-Лумпур шаҳрида концерт дастури муваффақиятли тарзда ўтказилди. Яқин кунларда Муниса Ризаева ижодида яна бир қатор янгиликлар бўлиши маълум қилинди. Улар ҳақда эса албатта биринчилардан бўлиб сайтимизда бохабар бўласиз!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol