Даврон Эргашев янгича йўналишдаги қўшиқ ва клип тайёрламоқда

Сана: 09.07.2014 1535

Даврон Эргашев мухлислари севимли хонандалари тайёрлаётган янги ижод намунасидан хурсанд бўлишлари аниқ. 

“Янгича йўналиш ва умуман кутилмаган услубда тайёрланган қўшиқ барчани ҳайрон қолдирса ажаб эмас”, дейди Даврон Эргашев.

Демак, хонанда ижодида ҳақиқаттан ҳам яхши маънода "портлаш" бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча номи сир тутилаётган таронанинг йўналишиёқ тингловчини ўзига жалб қилади.

Бундан ташқари, унга ишланаётган клип ҳам мухлисларни хушнуд этиши кутилмоқда. Видео давомида Даврон Эргашевни ўзгача образда кўрасиз.

Клип Сарвар Исаев билан ҳамкорликда тайёрланмоқда. Тез кунларда мазкур янги тарона ва унга шланган видео бир вақтнинг ўзида премьера қилинади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol