“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Сана: 27.02.2016 3217

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бир неча кун аввал маълум қилганимиздек, хонандалар учун “Хонандалик санъати” бўйича 36 соатлик қисқа малака ошириш курси ташкил этилган эди. Мазкур курснинг илк дарси ҳақида ҳам маълумот  сайтимиз орқали тақдим этилганди. 27-февраль куни мазкур курснинг илк битирувчиларини махсус сертификат билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Умар Шамсиев:  “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ёш хонандалар учун бир ҳафталик малака ошириш курслари ташкил этилди. Биз бу қисқа давр ичида ўзига яраша билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Дарслар бизга жуда ҳам манзур бўлди. Кўпгина сир-асрорлардан воқиф бўлдик. Шу фурсатдан фойдаланиб, бизга таълим берган устозларимизга ва шу курсни ташкил этган барча ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Рухшона: Биз “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган малака ошириш курсида ҳақиқатдан ҳамжуда кўп маълумотларга эга бўлдим.  Бир ҳафта давомида тинмай маълумотларни ўзимизга сингдирдик. Ҳаттоки, сўнгги кунларда вақт етмай ҳам қолди. Шу сабабли, яна қўшимча кун қўшишса яхши бўларди. “Саҳна маданияти”, Нутқ маданияти” фанидан чуқур билимга эга бўлдик. Қолаверса,  президент асарларини ўқиб ўргандик. Айниқса, “Юксак маданият – енгилмас куч” асарларини барча хонандаларимизга ўқиб чиқишни тавсия этган бўлардим. Мазкур дарсларни энг зўр ва билими ва малакаси ўта кучли устозлар ўтиб беришди. Биз олган  ҳар бир маълумот ҳаётимиз давомида бизларга албатта асқотади. Шундай шароитни бизларга яратиб берган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида  эстрада ижодкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ижод қилишларига кўмаклашиш, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда мутахассислар ёрдамида ижодкорлар учун зарурий бўлган билим ва кўникмалар олишларига шароит яратиш, жамият тараққиётида санъаткор ижодининг аҳамиятини янада кучайтириш, уларни ўз ижодлари орқали ёшлар тарбияси, оммага ватанпарварлик руҳини сингдириш, тинчликни сақлаш, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш, таҳдидлардан огоҳликка чақириш каби йўналишларда хизмат қилишга ундаш учун 2016 йил давомида эстрада ижодкорларига мўлжалланган махсус малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олмоқдалар.

        

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ушбу ўқув курсларида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги, нутқ ва саҳна маданияти, вокал санъати, саҳна ҳаракати   фанлари ўқув дастурига киритилган.

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“Хонандалик санъати” қисқа малака ошириш курсининг илк битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol