Юлдуз Усмонова “Тут қўлимдан” видеоклипини тақдим қилди

Сана: 07.05.2018 4547

Юлдуз Усмонова “Тут қўлимдан” видеоклипини тақдим қилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Тут қўлимдан” қўшиғи учун видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай, мазкур видео асар омма эътиборига намойиш қилинди. Клип Жонред Сагдиев режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб,  трек ва сюжетдан иборат. Унда бош ролларни Дилноза Кубаева ва Рихситилла Абдуллаев ижро қилишган. Куни кеча тақдим қилинган видеоклип қўшиқ каби, халқимиз қалбидан алоҳида ўрин эгаллаши тайин. Эслатиб ўтамиз, “Тут қўлимдан” таронаси хонанданинг март ойида бўлиб ўтган “Сен ва мен учун” концерт дастурида илк бор жаранг сочган эди. Қўшиқ муаллифи ҳам Юлдуз Усмонова. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol