Сардор Раҳимхонинг тайёргарлиги ўзгача!

Сана: 18.03.2014 3560

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон кўпгина хонандалар каби  Наврўз байрамига бағишланган  тадбирларда иштирок этиш учун юртимизнинг шаҳарларию  вилоятларига йўл олган.

 Байрам арафасида юртдошларимизга ўз туҳфаларини тақдим этяпти. Ижодкорнинг яна бир туҳфаси учун тайёргарлик ишлари бошланиб юборилган.  Яъни  янги “Чақачум” номли таронасига клип суратга олиш учун тараддуд кўряпти. Қандай тараддуд эканига биз ҳам қизиқдик. Айтсам ҳайрон қоласиз...Мазкур видеоклип учун чақалоқлар орасида кастинг ўтказяпти. Яна ўзгача феъл-атворли, ажойиб гўдаклар сараланяпти. Хонанданинг концерт дастурида айнан шу қўшиқ ижро этилганида кичик болалар саҳнани тўлдириб,  ранг-баранг рақслари билан томошабинларга шодлик улашдилар. Видеоклипда эса ҳали бир ёшга тўлмаган 20-30 нафар чақалоқлар суратга олиниши режалаштириляпти. Бу режа холос, агарда ният ўзгармаса хонанданинг беғуборликка бой  ижодидан баҳраманд бўламиз.

Сардор Раҳмхонинг ўзи  фақат қўшиқ куйлайдими ё бирор ролни ҳам ижро этадими?  Бу саволингизга батафсил маълумот беролмаймиз. Чунки хонанда қандай роль ижро этиши сир сақланаётганидан хабар топдик. Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз бу маълумотдан биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol