Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли ижодий кечаси бўлиб ўтди

Сана: 17.12.2018 1973

Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли ижодий кечаси бўлиб ўтди

15 декабрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида хонанда Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" деб номланган ижодий кечаси бўлиб ўтди. Дастур ўзгача, файзли ва унутилмас бўлди. Концерт Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли таронаси билан бошланди. Бир қатор ўзбек санъатининг намоёндалари хотирланди. Дастурга бир қатор устоз санъаткорлар, шунингдек Сардор Мамадалиевнинг устозлари ташриф буюришди.

Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли ижодий кечаси бўлиб ўтди

Ижодий кеча давомида хонанда устозларини саҳнага таклиф қилиб, улар билан бирга қўшиқ куйлади. Жумладан, Равшан Комилов, Камолиддин Раҳматов, Равшан Намозов, Дилшод Раҳмонов. Бу ижодкорлар хонанданинг ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдириб, келажакда юқори чўққиларни забт этишини тилашди. Бундан ташқари  кетма кет янграган рақсбоп қўшиқлар барча томошабинларни ўйнатди. Ёш мухлиси билан "Йиғлатма" таронасини куйлаганида эса, мухлислар ҳайратланиб, давомли олқишлашди. Концертда янги қўшиқлар ҳам жаранг сочди. Яқин кунларда бу тароналар кетма кет премьера қилиниши кутилмоқда. 

Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли ижодий кечаси бўлиб ўтди

 

Сардор Мамадалиевнинг "Устозларим" номли ижодий кечаси бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol