Инстаграмда нима гап?

Сана: 16.02.2016 4132 қайноқ

Бугунги кунда деярли барчанинг диққат-эътиборида бўлган инстаграм ижтимоий тармоғида нима гап? Демак, шу кеча-кундузда...

Инстаграмда нима гап?

Сардор Раҳимхон концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон  яккахон концерт дастурига тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Мазкур жараён акс этган фотосуратни хонанда инстаграм оламидаги кузатувчилари билан бўлишди. Баҳор ойларида ўтказилиши режалаштирилган мазкур дастурнинг санаси ҳозирча сир тутилмоқда. Бироқ тез кунда сайтимиз орқали биринчилар қаторида билиб олишингиз мумкин.

Инстаграмда нима гап?

Шаҳзода Матчанова халқаро кинофестивалда иштирок этди

Ўзбек киносининг ёрқин актрисаларидан бири Шаҳзода Матчонова Берлинда ўтказилаётган халқаро кинофестивалда иштирок этди. Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Дом для русалок” фильми айнан мазкур кинофестивалда намойиш этилган. Бу ҳақида актриса инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали хабар қолдирган.

Инстаграмда нима гап?

Асал Шодиева ва Шоҳруҳхоннинг сурати мухлислар ўртасида яна шов-шувга айланди

Актриса Асал Шодиева ҳамда хонанда Шоҳруҳхон билан боғлиқ гап-сўзлар яна шов-шувга айланди. Асал Шодиева ўзининг инстаграмдаги саҳифасига хонанда Шоҳруҳхон билан тушган фотосуратини жойлади ва бу кузатувчилари ўртасида яна бахс ва можароларга сабаб бўлди. “Бу икки ижодкор ўртасидаги муносабат қандай?” - деган савол ҳали ҳамон жавобсиз қолмоқда.

Инстаграмда нима гап?

Ана шунафқа гаплар. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol