Абдурашид Йўлдошев яккахон концерт дастурини тақдим этади

Сана: 03.09.2015 969

Абдурашид Йўлдошев яккахон концерт дастурини тақдим этади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз хонанда Абдурашид Йўлдошев жорий йилнинг ноябрь ойида янги концерт дастурини тақдим этади. Ўзининг дилтортар тароналари билан мухлислар қалбидан жой эгаллаб, халқимизнинг назарига тушган хонанда 24-25 ноябрь кунлари соат 19:00да “Истиқлол” санъат саройида “Устозим – шу халқ” деб номланган концерт дастурига барча мухлисларини таклиф этади. Мазкур дастурда аллақачон қалбимиздан муносиб ўрин олган композициялар билан бирга янги тароналар ҳам жой олади. Шунингдек кутилмаган совғалар сизни кутмоқда. Шундай экан, концерт дастурига ташриф буюринг ва барчасига ўзингиз гувоҳи бўлинг. Биз эса хонанданинг ижодига омадлар тилаб, кузатишда давом этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol