Каниза келинчаклар учун “Ёр-ёр” куйлади

Сана: 29.01.2016 6241 қайноқ

Каниза келинчаклар учун “Ёр-ёр” куйлади

Яқиндагина “Лилла” таронасини тақдим этганига қарамай, Каниза яна бир қўшиғини “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. “Ёр-ёр” деб  номланган бу мусиқий асарни Каниза  барча келинчакларга атади. Унда тўйи куни уйини тарк этаётган қизларнинг кечинмалари ҳақида баён этилган. Апрель ойида бўлиб ўтадиган никоҳ тўйидан олдин тақдим этилган қўшиқдан унинг ҳис-ҳаяжонларини пайқаш қийин эмас. Хонанданинг маълумот беришича, “Ёр-ёр” қўшиғи унинг концерт дастури сўнгида жаранг сочади.

 

Каниза келинчаклар учун “Ёр-ёр” куйлади Каниза келинчаклар учун “Ёр-ёр” куйлади

Таронани тинглаган ҳар бир мухлис бу ижод маҳсулини шунчаки тингламайди. Айниқса тўйи яқин қизларга, келинларга  шубҳасиз манзур келади “SMJ Group” билан ҳамкорликда яратилган ушбу мусиқий асарни тингланг ва ўзингиз баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol