Баҳриддин Зуҳриддиновдан янги видеоклип “Ёнимда қол”

Сана: 11.12.2015 2848

Баҳриддин Зуҳриддиновдан янги видеоклип “Ёнимда қол”

Иқтидорли ва хушовоз хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов янги видеоклип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай, мазкур клип тайёр бўлди ва сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола қилинмоқда. “Ёнимда қол” деб номланган бу қўшиқ ва унга ишланган видеоклип барчага манзур келади деб умид қиламиз. Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси билан яратилган композицияга Умид Обидов мусиқий сайқал берган. Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов.

 

Баҳриддин Зуҳриддиновдан янги видеоклип “Ёнимда қол”

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Баҳриддин Зуҳриддинов яна бир туҳфани тақдим этиш арафасида. Жорий йилда ўтказилган концерт дастурини яқин дақиқалардан бошлаб, томоша қилиш имконига эга бўласиз. Бу албатта концертга ташриф буюра олмаган мухлислар учун кутилмаган совға бўлса ажаб эмас. Ҳозирча, “Ёнимда қол” таронасига ишланган клипидан баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol