Илҳом Фармоновни чинакамига соғинишган экан.

Сана: 22.03.2014 4538 қайноқ

Муҳташам "Истиқлол" санъат саройи лиқ тўла. Барча соғинган хонандаси саҳнага чиқишини интизорлик билан кутмоқда. 

Ниҳоят, кутилган онлар... Илҳом Фармонов дилтортар таронаси билан саҳнада пайдо бўлди. Бутун саройда йиғилганлар қўшиқ сўнгига қадар қарсак чалиб, олқишлаб турди. Уларнинг юзидаги таббасум ва самимийликнинг чек-чегараси йўқ... 

Дастурни латофатли актриса Дилноза Кубева ҳамда таниқли актёр Муҳаммад Бобожонов олиб борди.
Концерт аввалида хонанданинг жажжигина муҳлисаси чиқиб, Илҳом Фармоновнинг қулоғига ниманидир шивирлаб илтимос қилди. Концерт дастури давомида 26 та қўшиқ ижро этилди. Кўплаб янгги қўшиқлар қаторида мухлислар илтимосига биноан эски тароналар ҳам такрор куйланди. Айниқса “Лайло” қўшиғига 5 мингли томошабинларнинг бари қўшилишиб бирга ижро этса денг. 

Янги қўшиқлар қаторида илгари ҳит бўлган бир неча тароналар “поппури” тарзида ижро этилди. Кимдир рақсга тушган, кимдир мусиқага берилиб, тебраниб турди. Яна жонли қўшиқларда жўр бўлишларини айтмайсизми!... Хуллас, ҳеч қайси бир қўшиқ кўнгил торларини чертмай қўйгани йўқ. Айниқса, “Сен ва мен” номли янги тарона барчага бирдек манзур бўлди. Эслатиб ўтамиз, яқинда мазкур қўшиққа ишланган клипнинг премъераси  сайтимизда бўлиб ўтган эди. 

Концерт аввалида тўрт-бешта тарона янграганидан сўнг Илҳом Фармонов раҳматли оталари Шомурод Фармоновни хотирлаб, ижод ва санъатда ҳам оталик ҳам устозлик қилганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг у кишига аталган қўшиқ жаранг сочди. Тарона мусиқаси ва ундаги маъноли сўзлар йиғилганларнинг кўзларида беихтиёр ёш қалқишига, отаси борнинг суянган тоғи, ишончи ва бахти борлигини яна бир карра эслатиб қўйди. 

Саҳна рақсларида эса “Паризода” рақс ансамбли  рақслар гулдастасини туҳфа этишди. Айниқса, Паризоданинг хатти-ҳаркатларига тан берасиз. У рақсга тушганида шунчаки ҳаракатланмайди, балки куй нима демоқчи эканлигини гўзал рақси билан ифодалаб берди. Шунингдек, Сурхонча қўшиққа рақсга тушган кичкинтой қизлар ҳам шунақанги рақсга тушишдики, ўриндиқдан турган кўплаб томошабин олқишлаб, қўшилишиб кетдилар. 

Концертда хонанданинг ўғли, шогирди ва давомчиси бўлган Исломжон Фармонов ҳам ўзининг қўшиқлари билан иштирок этди. Ҳали ёш бўлишига қарамай, нақадар истеъдодли эканини намойиш эта олди. Бу саҳнада кўтарилган қутлов ва олқишлардан яққол билиниб турди. Ҳатто, бошловчи Дилноза Кубаева ҳам митти юлдузнинг овозига юқори баҳо бериб, омад ва зафарлар тилади. 

Концертда Сурхонча, Хоразмча, Бухороча ҳамда водийликларни рақсга чорловчи тароналар жаранг сочди. Қўшиқлар 50 фоиз жонли, 50 фоиз фонограмма орқали тақдим этилди. Концерт дастури яна икки кун муҳташам саройда давом этади.

КОНЦЕРТ ТААССУРОТЛАРИ…

Дилноза Кубаева, актриса: Менга концерт жуда ҳам мақул келди. Айниқса, саҳна декорацияси баҳорий кайфиятда. Кўришим билан кўзларим яшнаб кетса денг. Илҳом аканинг ўғилари Исломжон ҳам иқтидорли йигит экан. Тўғрисини айтсам, нафақат биз балки мухлислар, бутун халқ Илҳом Фармонов соғинган экан. Буни уларнинг юз-кўзларидаги иллиқлик ва самимиятдан билиб олиш мумкин. 

Чиндан ҳам концерт дастурида нафақат муҳлислар хонандани соғинганини, балки Илҳом Фармоновнинг юраги  ҳам чексиз  соғинчга йўғрилганини гувоҳи бўлдик. Бу унинг ҳар сўзидан, ҳар нафасидан, ҳар навосидан  шундоққина сезилиб турарди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol