Алишер Узоқов касбини яна ўзгартирди

Сана: 09.12.2015 4156

Алишер Узоқов касбини яна ўзгартирди

Кино оламининг маҳоратли актёрларидан бири, режиссёр Алишер Узоқов ўз касбини яна ўзгартирганини ошкор этди. Асли актёр бўлиб танилган, кейин эса режиссёрлик ва хонандаликда ўзини синаган Алишер Узоқов маълумки, спорт соҳасида ҳам ўзини синаб кўриш мақсадида санъатни тарк этган эди. Шунга қарамай, бундан бир неча ой илгари уни “Кузда гуллаган дарахт” фильми орқали яна экранларда кўрган эдик. 

Алишер Узоқов касбини яна ўзгартирди Алишер Узоқов касбини яна ўзгартирди

Сўнгги кунларда спорт соҳасида ҳам,  санъат соҳасида кўринмай қолган актёр эндиликда шоирликка қўл урганини “Stand up show” концерт дастурида маълум қилди ҳамда бунинг исботи сифатида ўз ижодидан тўрт мисра шеър ҳам айтиб берди. Бироқ, мухлислар уни кино соҳасига қайтишини кўпроқ исташаётгандек. Концерт дастуридан сўнг мухлисларнинг “Кинога қайтсалар яхши бўлар эди. Уларни яна кинода кўришни хоҳлардик” деган фикрларини гувоҳи бўлдик. Серқирра ижодкор Алишер Узоқов шоирлик соҳасида ҳам юксак чўққиларни забт этса ажаб эмас. Балки мухлисларнинг талаб ва истакларини на бир бор кўриб чиқар. Aлбатта буни вақт кўрсатади. Демак, кузатишда давом этамиз.

Алишер Узоқов касбини яна ўзгартирди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol