Зарина Низомутдинова нималар билан банд?

Сана: 06.08.2015 3592 қайноқ

Зарина Низомутдинова нималар билан банд?

 

Ўзбек киносининг жозибали актрисаси Зарина Низомутдинова айни дамда нималар билан банд?

Қандай ижодий янгиликлар устида иш олиб бормоқда? Айнан шу саволларга жавоб олиш учун актриса билан боғландик.

Зарина Низомутдинова нималар билан банд?

 

 

«Тез кунда янги “7 олам” деб номланган фильм катта экранларга чиқиш арафасида. Яна бир комедик фильмда роль ижро этганман ва у ҳам яқин орада тайёр бўлади. Бундан ташқари, Санжар Шодиевнинг “Танҳо юлдуз” деб номланган шоу-бизнес олами ҳақидаги картинасида бош ролни ижро этяпман. Унда партнёрларим  Адиз Ражабов ва Абдували Ражабов. Бунда актриса образини яратдим. Шунингдек, маҳоратли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов билан ҳамкорликда “Кетаман дедимми, кетаман”  деб номланган  янги фильм устида иш олиб бормоқдамиз” – дейди актриса.

Демак,  тез кунда Зарина Низомутдинова иштирокидаги янги фильмларни томоша қилиш ва яратган образларига баҳо бериш имкониятига эга бўламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol