Абдумалик Тотли премьера лойиҳаси меҳмони

Сана: 25.12.2014 2967 қайноқ

Ширали овози, истеъдоди, қўшиқлари билан тингловчилар  эътиборига тушган, муҳлислар орттирган хонанда ва префессионал созанда дея бемалол айта олишимиз мумкин бўлган Абдумалик Тотли бугун Фм 101 тўлқини премьера лойиҳаси меҳмони бўлиб ўзининг навбатдаги ижод маҳсулини намоён қилди.

Лойиҳа давомида Абдумалик Тотлининг “Сенсан” номли қўшиғи илк бор тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди. Мазкур таронанинг матни таниқли шоир Иброҳим Жиянов қаламига мансуб бўлиб, хонанданинг ўзи мусиқа басталаган. Аранжировкани эса Сардор исмли истеъдодли ижодкор бажарган.  

Абдумалик Тотли премьера лойиҳаси меҳмони

 Абдумалик Тотли премьера лойиҳаси меҳмони

 Абдумалик Тотли премьера лойиҳаси меҳмони

Самимий суҳбат давомида радиотингловчиларнинг таронага бўлган илиқ муносабатларидан, ижодкорга бўлган эътибордан хонанданинг руҳи кўтарилди ва мухлисларига ўзининг самимий тилакларини изҳор этди.

Абдумалик Тотли премьера лойиҳаси меҳмони

Абдумалик Тотли премьера лойиҳаси меҳмони

Санъаткор шу билан бир қаторда мазкур таронага ишланган видеоклипни сайтимиз орқали  тортиқ этиш истагини билдириб тез кунда яна янги қўшиғи билан муҳлисларини ҳушнуд қилишини айтиб ўтди.  Марҳамат, Абдумалик Тотлининг “Сенсан” номли таронаси учун ишланган клипни томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol