Абдурашид Йўлдошевдан миллий йўналишдаги тарона премьераси

Сана: 16.02.2015 3267 қайноқ

Абдурашид Йўлдошев бир неча йилдан буён санъат оламида ўзининг дилга яқин қўшиқлари билан кўплаб мухлислар орттиришга улгурган. Асосан миллий эстрада йўналишида ижод қилувчи хонанда кўплаб тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб, кўплаб юракларга қувонч баҳш этади.

Абдурашид Йўлдошев ижодидаги яна бир янги тарона бугун илк бора "Ўзбегим Таронаси" радиосида жаранг сочди. Аслида бир неча йиллар аввал яратилган ва хит даражасига кўтарилган қўшиқ хонанда ижросида қайта "жонланди". 

Абдурашид Йўлдошевдан миллий йўналишдаги тарона премьераси

"Боғ кўча" дея номланган қўшиқ анча йиллар олдин Рустамқори Турсунов томонидан ижро этилган бўлиб, анча мухлислар қалбидан жой олишга улгурган. Янгича талқинда Абдурашид Йўлдошев томонидан куйланган таронанинг аранжировкаси Шамшиддин Холмуродов томонидан тайёрланган. 

Абдурашид Йўлдошевдан миллий йўналишдаги тарона премьераси

Қўшиқ миллий йўналишда бўлса-да, асосий тингловчилари ёшлар бўлган "Ўзбегим Таронаси" радиоси мухлислари тарона ҳақида ўзларининг илиқ ва самимий фикрларини билдирдилар. Айниқса, баъзи тингловчилар "Боғ кўча" қўшиғини қайта тинглаётганларидан мамнун эканликларини билдиришгани хонандага янада яхши кайфият улашган бўлса, ажаб эмас. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol