Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Сана: 25.11.2015 3414

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев 24, 25-ноябрь кунлари муҳташам “Истиқлол” санъат саройида ўзининг икки кунлик яккахон концерт дастурини халқимиз ҳукмига ҳавола этмоқда.

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Куни кеча мазкур дастурнинг илк куни кўнгилдагидек ўтди. Мазкур дастурни хонанда “Ўлкам” деб номланган композицияси билан очиб берди. Ана ундан сўнг концерт бошловчиси Акмал Мирзо хонандани бироз саволга тутди. Ташриф буюрганлар нима учун концерт номи “Устозим-шу халқ”” деган саволга тўлиқ жавоб олишди. Сўнг “Бир ширин”, “Ҳар қарашингдан” деб номланган қўшиқлар билан дастур давомланди.  Мухлислар хонанданинг шўх қўшиқларига рақсга тушишди концерт бошиданоқ бошлаб юборишди.  Кетма- кет “Дарё”, “Ҳаёлим ўзингда”, “Томоша қил”, “Нози қолди” номли шўх қўшиқларини хонанда ижро этганда, ёш-у қари бирдек хушнуд бўлиб, концертдан мамнунликларини ўз рақслари билан изҳор этишди. 1-блок хонанданинг жажжи қизалоғи “Робия”га атаган қўшиғи билан якунланди. Таронага “Тантана” гуруҳининг қизалоқлари  гўзал рақслари билан янада безак беришди. Абдурашид Йўлдошев қисқа танаффусда устоз ижодкор Мусахон Нурматовнинг фарзанди Юсуфхон Нурматовни таклиф этди. Ёш ва умидли хонанда “Лайло” деб номланган мусиқий асарини халқимизга тақдим қилди.

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Концертнинг иккинчи қисми “Боғ кўча” деб номланувчи қўшиқ билан бошланди. “Бармоқларинг”, “Хабаринг йўқ” тароналари мухлисларни янада жонлантирди. Айниқса Ўзбкистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда билан ижро этилган “Хабаринг йўқ” таронаси алоҳида эътибор билан қарши олинди. “Она” деб номланган ўта таъсирли қўшиқ билан дастур давомланди ва анъанага мувофиқ Абдурашид Йўлдошев волидасига гулдасданинг сарасини тақдим қилди. “Кўнгил учун”, “Соғиндим”, “Сендан ўзга” тароналари кетма-кет ижро этилди ва саҳнага маҳоратли қизиқчи Шукурилла Исроилов кўринди. Концертнинг учинчи қисми бошлангунга қадар Шукурилла Исроилов ўзининг “ният” ҳақидаги қизиқарли фикрлари билан барчага табассум улашди.

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Концерт дастури “Кўзларинг учун”, “Мастонагинагман”, “Куласанда”, “Ой қиз”, “Бугундан бошлаб”, “Қизил гул”, “Озорларингдан”, “Майли” тароналари билан давомланди. Дастур давомида куйланган қўшиқларга мос равишда “Тумор” рақс ансамблининг лобар қизлари такрорланмас рақсларини мухлисларга армуғон этди. Абдурашид Йўлдошевнинг яккахон концерт дастури ватанимизни тараннум этувчи қўшиқ билан якунланди. Агар сиз мазкур дастурдан баҳраманд бўлиш истагида бўлсангиз олдина яна бир кун бор! Имкониятни қўлдан бой берманг. Биз эса хонанданинг бугунги концерт дастурига омад тилаб қоламиз.

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

Абдурашид Йўлдошевнинг концерт дастуридан батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol