“Ўзбегим Таронаси” радиосида кетма-кет премьералар

Сана: 22.04.2014 3600

Аслида моҳир барабан устаси бўлган Mr. Akrom нозик ҳилқат вакилаларимиз учун махсус қўшиқ куйлади. “Дар небес” номли рус тилида куйланган тарона бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк бора жаранг сочди. 

Аёлларимиз, қизларимиз мадҳ этилган тарона яратиш ғояси шахсан Mr. Akromнинг ўзига тегишли. Сабаби ўзининг айтишича, ҳаёт аёллар билан гўзал, аёллар билан кўркам... Янги ижод намунаси матни Руслан Давлатовга тегишли. Аранжировка эса Жасур Жавҳиназаров томонидан тайёрланган. 

4 кун ичида тайёрланган қўшиққа тез кунларда видеоклип ҳам суратга олинади. Айни вақтда Муҳаммадали Искандаров клип ғояси устида иш олиб бормоқда. Клип сценарийси ҳали тайёр ҳолга келмаган бўлса-да, бироқ видео гўзал тасвирларга бой бўлиши ваъда қилинди. 

Келажакда эса Mr. Akrom улкан режалари борлигини ҳам маълум қилди. У яратган қўшиқлар тингловчиларга фақат қувонч келтиришини ният қилган ижодкорга муваффақиятлар тилаймиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol