Бобур Собиров-"Сев мени" янги тарона премьераси бугун

Сана: 26.02.2014 2111

Бугун Бобур Собиров ижросидаги "Сев Мени" таронасини тинглаш имконига эгасиз. 

Бунга эса озгинагина вақт қолди. 26-Февраль соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосига созланинг ва сиз биринчилардан бўлиб, янги таронадан баҳраманд бўласиз. 

Ренат Собиров ҳамкорлигида ёзилган тарона "Севма", "Фарёд" қўшиқлари омадини такрорлай олармикан? Бу саволга эса тинглагач жавоб олиш мумкин. Баҳо бериш сиздан.

Шахсан Бобур Собиров бу қўшиқ унинг учун алоҳида меҳр билан тайёрланган ижод намунаси эканлигини айтиб ўтди.  Ҳонанданинг қалб туғёнлари битилган тарона "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилингач, сайтимиз орқали тинглаш имконига эга бўласиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol