2018 йил март ойининг энг яхши клиплари топ 5 талиги

Сана: 22.05.2018 917

2018 йил март ойининг энг яхши клиплари топ 5 талиги

Маълумки, бугунги кунда хонандалар барча ижод намуналарини  Youtube.com видеохостингидаги йирик каналлардан бири бўлган Ризанова каналига жойлаб боришади. Бу каналдаги натижалар ҳам мухлислар, ҳам хонандалар учун муҳим аҳамиятни касб этади. Биз ҳам шу натижаларга таянган ҳолда ҳар ойда тақдим этилган клипларнинг энг сараларидан ташкил топган топ 5 талик рейтингимизни тақдим қиламиз. Демак,  март ойида жойлаштирилган энг яхши клиплар топ 5 талигини тақдим этамиз.

Топ 5 таликнинг 5 поғонасидан истеъдодли ижодкор Далер ижросидаги “Вой алам” қўшиғи ўрин олди. Бу қўшиқ 28-март куни жойланган бўлишига қарамай, қисқа фурсатда 737 мингдан ортиқроқ мухлислар баҳра олишган. Бундан кўриниб турибдики, бу видео асар мухлисларга манзур келмоқда.

Рейтингимизда 4 ўрин Сарвар ва Комилнинг “Эсламадинг” клипи билан банд этилди. Клип 1 –март куни Ризанова каналига жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 3 миллион 36 мингдан ортиқроқ кишини ташкил этади. Бу клип ҳар томонлама томошабинлар қалбни забт этди десак асло янглишмаймиз. Айниқса, клип қаҳрамонларининг тақдири, барчани бирдек қизиқтириб қўйди.

Март ойининг энг яхши клиплари топ 5 талигининг қоқ марказида яъни 3 поғонасидан эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхоннинг “Маликам” қўшиғи жой олди. Бу клип 23-март куни жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 1 миллион 541 минглан ортиқроқ.

Рейтингимизнинг иккинчи поғонасида мафтункор Шаҳзоданинг “Алдаган сен” видеоклипи ўрин олди. Бу видеоасар бетакрорлиги билан томошабинларни ўзига жалб қилган. 11-март куни Ризанова каналига жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 2 миллион 492 мингдан ортиқроқ.

Ваниҳоят биринчи ўрин. “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўзнинг “Соғиндим” видеоклипига насиб қилди.  Видеоклип 11-март куни жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 миллион 491 мингдан ортиқроқ томошабинлар баҳра олган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol