Масрур Усмоновнинг концерт дастуридан баҳраманд бўлинг

Сана: 12.02.2015 1976 қайноқ

2014 йилнинг 28-29 ноябрь кунлари муҳташам "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтган хушовоз хонанда Масрур Усмоновнинг "Ёдингдаму" деб номланган илк яккахон концерт дастурига ташриф буюрган мухлислар дастурнинг нечоғлик муваффақиятли ўтганидан хабардорлар. Концертга келолмаганлар эса сайтимиз орқали дастур тафсилотлари билан тўлиқ танишиб, махсус фоторепортаж орқали таъассуротлардан воқиф бўлганлар.

Масрур Усмоновнинг концерт дастуридан баҳраманд бўлинг

Эндиликда Масрур Усмоновнинг концерт дастурини сайтимиз орқали ҳам томоша қилиб, баҳраманд бўлиш имкониятига эгасиз. Янги тароналар, қалбга яқин қўшиқлар, ёқимли рақслар ва ажойиб катта дастур намойиши ҳордиқ онларингизга завқ бағишлайди, десак муболаға бўлмас.

Масрур Усмоновнинг концерт дастуридан баҳраманд бўлинг

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, дастур режиссёри Нигора Саидалихўжаева бўлиб, хонанданинг либослари устида дизайнер Комил Исакжанов иш олиб борган экан. Концертда Карима Узоқова бошчилигидаги ''Тошкент зеболари'' дастаси раққосалари ўзига хос рақслари билан хушнудлик улашишган. Декорацияларни эса Баҳодир Тонготаров яратган.

Масрур Усмоновнинг концерт дастуридан баҳраманд бўлинг

 Марҳамат, севимли хонандангизнинг илк яккахон концерт дастурини томоша қилиб, баҳра олинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol