“Катта одам” фильмининг премьера куни аниқ бўлди

Сана: 28.10.2015 1314

“Катта одам” фильмининг премьера куни аниқ бўлди

Ўзбек кино олами яна бир янги фильмлар билан бойимоқда. Кино мухлислари ҳам бир-бирини такрорламас турли мавзулардаги фильмлар намойишидан сўнг маданий ҳордиқ ва ҳаётий сабоқ оладилар. Комедик кинокартиналар эса томошабинларга олам-олам завқ бағишлайди. Биз сайтимиз орқали ана шундай комедик кино асар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. “Катта одам” деб номланган ушбу комедиянинг ваниҳоят премьера куни аниқ бўлди. Лазиз Ашуралиев режиссёрлигида тасвирга олинган “Катта одам” картинасини сиз 3-ноябрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эгасиз.

“Катта одам” фильмининг премьера куни аниқ бўлди

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмда Муҳаммадисо Абдулхаиров, Зуҳра Солиева, Ражаб Адашев, Ҳабибулло Суннатуллаев, Нигора Каримбоева, Анорахон Отажонова каби актёрлар иштирок этишган.

“Катта одам” фильмининг премьера куни аниқ бўлди

Картина продюсери Иброҳим Нурмуҳаммедов бўлиб, хозирча фильмнинг сюжети ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда. Бироқ бу сир ошкор бўлишига оз қолди. Бу ҳали эмас. Картинага ёш ва умидли хонанда Зоирбек картина учун саундтрек куйлаган бўлиб, яқин дақиқаларда ушбу клипдан сайтимиз орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин.

“Катта одам” фильмининг премьера куни аниқ бўлди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol