Даврон Эргашевдан янги аудиоальбом.

Сана: 22.02.2014 1722

Кўпгина хонандалар баҳор фасли яқинлашиши билан кўринишлари ё ижодларига янгилик киритиш ҳаракатига тушиб қолганлар.

 

Даврон Эргашевнинг  кўриниши ҳар доимгидек аъло даражада, ижодида эса янгилик бор!  10 янги қўшиқни ва 4 та аввалги хит тароналарни ўз ичига олган “Рўпарамда” номли  янги аудиоальбом  тез кунларда муҳлисларга тақдим этилади. Нафақат альбомдан баҳраманд бўласиз.  Хонанда “Жоним сенсиз” номли қўшиқлари билан юракларга ёқимли туйғуларни бағишласа ажаб эмас. Шунингдек, клиплар билан ҳам... “Яйра” номли таронага клип суратга олиниш жараёни бошланган. “9999” студиясининг ижодкорлари Хуршид ва Нодир Собировлар бошчилигида тасвирга туширалаётган  қизиқарли сюжетларга бой, ошиқлар ўртасидаги ҳаётий воқеаларни ўз ичига олган видеоклип ҳам яқин кунларда эътиборингизга ҳавола этилади. Клипнинг бош ролида Азиз Раметовни кўришингиз мумкин. Даврон Эргашевни эса  асосан овоз ёзиш студиясида учратиш мумкин бўлади. Сабаби ижро этилиши керак бўлган қўшиқлар кўпайиб кетган. Режадан яхши қўшиқларни кўпайтириш, фарзандларни бор меҳр билан вояга етказиш,  яхшилик уруғини сепиш ва концерт ўтказиш каби юмушлар жой олган. Балки бу йил ижодкорнинг концерт дастуридан баҳра олармиз. Хонанданинг ҳар юмушига омад тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol