Муқаддас Саъдуллаева 3,5 йилдан сўнг яна кино оламида

Сана: 01.04.2021 1029

Муқаддас Саъдуллаева 3,5 йилдан сўнг яна кино оламида

Ажойиб актриса, Муқаддас Саъдуллаевага мухлислари “Қачон киноларда, сериалларда кўрамиз?” – деб тинимсиз саволлар йўллаб келишади. Бу каби мурожаатларни актриса кўп маротаба “Фильм ёки сериалларда суратга тушаман, фақатгина турмуш ўртоғим билан, уларнинг розиликлари билан” - дея жавоблаган. Бунинг исботи сифатида Муқаддас Саъдуллаева ва Йигитали Мамажоновнинг иштирокидаги бир қатор клипларни кўришимиз мумкин. Ана энди улар биргаликда сериалда ҳам суратга тушишмоқда. “3,5 йилдан сўнг, турмуш ўртоғимни илтимослар билан кўндириб тушаётган сериалим, албатта улар билан биргаликда” – дейди Муқаддас Саъдуллаева берган маълумотида. Демак, тез кунларда “Парихона” номли янги сериалда севимли актёр ва актрисангизни ойнайи жаҳон орқали кўрасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol