Достон Убайдуллаев ёшлик хотиралари оғушида

Сана: 23.09.2015 1318

Достон Убайдуллаев ёшлик хотиралари оғушида

Ўзининг иқтидори билан болалигиданоқ санъат оламига қадам қўйиб, халқимизнинг назарига тушган, ўзининг ёқимли тароналари билан мухлислари қалбидан чуқур жой эгаллаган хонанда Достон Убайдуллаев аллақачон тингловчиларнинг севимли қўшиғига айланиб улгурган “Ёшлик” композициясига видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу клип бугунги кунда тайёр бўлди ва сайтимиз орқали намойиш этмоқда.  Саъдулла Ҳикматов режиссёрлигида тасвирга олинган мазкур ижод маҳсулидаги воқеалар ҳаётий бўлиб, мухлисларга манзур келиши аниқ. Достон Убайдуллаев аввал хабар берганидек, бу видеомаҳсулотни тасвирга олиш жараёнинг ўзи қизиқ воқеаларга бой бўлган. Клипмейкер билан клип ғояси ҳақида ўйланганда , умуман бошқача сценарий яратилган. Шу сценарий бўйича клипни 2 ой муқаддам тасвирга олиш ишлари бошлаган.

Достон Убайдуллаев ёшлик хотиралари оғушида

Икки кунга мўлжалланган жараённинг бир кунини суратга олинганидан сўнг, бир мухлиси ““Ёшлик” қўшиғингизни радио орқали эшитиб қолдим. Унда бошимдан ўтказган воқеалар акс этган. Мени ҳаётимни куйлабсиз. Агар ўша воқеаларини сизга сўзлаб берсам, шуни клип қила оласизми?” - деб сўрайди. Хуллас, бу  инсоннинг ҳаётидаги воқеа айнан мазкур қўшиққа жуда мос тушган. Шунинг учун бир кунлик иш жараёнидан воз кечиб, айтилган воқеа бўйича клипни суратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Ёшлик” қўшиғи мусиқаси ва сўзи Иқбол Муҳаммаджоновга, аранжировкаси Ботир Алиевга тегишли.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol