Зоирбек орзулар оғушида
Ёш ва умидли хонанда Зоирбек санъат оламида тобора ўз ўрнини эгаллаб, мухлислар қалбидан жой эгаллаб келмоқда. Унинг дилтортар тароналари қаторига эса яна бири қўшилмоқда. Зоирбек бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг премьера лойиҳаси орқали янги “Орзули” деб номланган композициясини тақдим этди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур мусиқий асарга борасида билдирилган ижобий фикрлар, хонандани янада кўпроқ куч-ғайрат билан ишлашга ундаса ажаб эмас.
“Орзули” деб номланган мазкур қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Сиёвуш Рамазонов томонидан яратилган. Маълумотларга қараганда хонанда бу композициясига видеоклип суратга олишни режалаштирган. Айни дамда бу борадаги ғоялар устида ижодий жамоа бир ёқадан бош чиқариб, маслаҳатлашмоқда. Демак, янгиликлардан тез кунда хабардор бўламиз. Ҳозир эса Зоирбек ижросидаги “Орзули” таронасини сайтимиз орқали тингланг ва баҳо беринг.