“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

Сана: 01.08.2015 6189 қайноқ

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

Алишер Навоий номидаги киносаройида "Тақдир ўйини" деб номланган янги фильм премьераси бўлиб ўтди.

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

Ўзбек киносида бир нечта фильмлари билан томошабинлар қалбини забт этган режиссёр Дурдона Тўлаганованинг бугун Алишер Навоий номидаги кино саройида навбатдаги картинасининг намойиши бўлиб ўтди. “Тақдир ўйини” деб номланган бу киноасарнинг премьерасига хақиқий киноихлосмандлари билан бирга, фильм ижодкорларининг  яқинлари, ҳамкасблари ташриф буюришди. Кинотақдимотнинг одатга айланган бадиий  қисмини иқтидорли актриса Феруза Норматова олиб борди.

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

Картинанинг ижодий жамоаси саҳнага таклиф этилиб бирма бир таништирилди. Ана ундан сўнг фильм намойиши бошланди. Ундаги воқеалар  ривожини кузатар экансиз, охири нима бўлар экан деган ўй сизни қамраб олиши тайин. Унда ўз образини яратган актёр ва актрисалар ролга шу қадар киришишганки, ижро маҳоратларига тан бермасдан иложимиз йўқ.   “Тақдир ўйини” кинокартинасида бош ролларни Маржона Саидалиева, Отабек Маҳкамов ва жажжи актриса Шокира Дониёрова, бундан ташқари, Тўти Юсупова, Элёр Носиров, Барно Носирова, Гулхумор Абдуллаева, Зухра Солиева, Жаҳонгир Тўлқинов, Мадина, Асилбек Холиқов, Умид Ғофуровлар  бор имкониятларини ишга солиб, томошабиннинг қалбини забт этадиган даражада маромига етказиб ижро этишган. Буни фильм якунидаги мухлислар берган фикрларда яққол кўришимиз мумкин.

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

Фильмнинг қисқача тафсилоти шундан иборатки, хатоликка йўл қўйиб, фарзандидан айрилган актриса орадан етти йил ўтиб жигарбанди тирик эканини билади. Не кўз билан кўрсинки, унинг қизи бир неча кун олдин танишган ва тиламчилик қилиб юрган қизалоқ бўлиб чиқади. Уни асраб олган ота-онаси эса иккинчи қизининг касаллигидан фойдаланиб, катта миқдорда маблағга  эга бўлади. Икки қизни асраб олиб, кейин улардан воз кечган ота онанинг кўзини тўпланган пуллар кўр қилади ва уларни ёлғиз ташлаб чет давлатга учиб кетади.  Лекин жиноят жазосиз қолмайди.

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, бугунги ёшларни теранликка чорлайди. Яхшилик эвазига албатта яхшилик қайтади. Кўнгли тоза ва соф инсонларги яратганнинг ўзи мадад беради. Минг марта гапиргандан кўра бир марта кўрган афзал деганларидек, сизни фильмни томоша қилишга чорлаб қоламиз.

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин сатимиз орқали премьера этилган Али Отажонов ижросидаги “Болалар уйи” номли композиция "Тақдир ўйини" картинаси учун саундтрек сифатида яратилган. Иқбол Муҳаммад мусиқаси, Нодир Азимов шеъри, Мардон Камрон аранжировкаси билан тайёрланган мазкур қўшиқ янги кинофильмнинг мазмун ва моҳиятига мос равишда бўлиб, ҳар бир тингловчи қалбига таъсир этмай қолмайди.

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

“Тақдир ўйини” фильмининг премьерасидан батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol