Юлдуз Турдиева ҳамда ёш хонанда Шаҳруз биргаликда дуэт ижро этишди

Сана: 25.09.2014 3514 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ҳамда ёш хонанда Шаҳруз биргаликда дуэт ижро этишгани ҳақида аввал хабар берган эдик.  Куни кеча ана шу “Ёлғизимсан” дуэт тарона учун клип суратга олинди. 

Шаҳримизнинг гўзал боғларидан бирида клипнинг хонандалар билан боғлик кадрлари тасвирга олиниб, суратга олиш ишлари давом этмоқда. Клип учун “Мирзо” театри актёри Ойбек Ҳолмедов ғояси асосида сценарий ёзилди ва актёрнинг ўзи ҳам роль ижро этди. Тасвирга олиш ишларини эса маҳоратли оператор Дилмурод Турдибоев амалга оширмоқда.

Куз фаслида табиатнинг ўзгача кўринишини акс эттирган тасвирлар, қизиқарли сюжет ва янги дуэт тарона клипнинг муваффақиятли чиқишини таъминласа ажаб эмас. “Соғиндим жоним”, “Уялиб” каби қўшиқлари ва “Сенга муҳтожман” фильмига ишланган саундтрекни Динейра билан бирга ижро этган хонанда Шаҳруз учун бу навбатдаги дуэт бўлиб, келгусида бошқа аёл санъаткорлар билан ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида эканини билдирди.

Тез кунда сайтиммиз орқали клип премьераси гувоҳи бўласиз, ҳозир эса суратга олиш жараёнидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

 

 

 

 

 

 

    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol