Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Сана: 28.07.2015 1065

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Хушовоз хонанда Умар Шамсиев яқиндагина янги видеоклипини мухлисларга сайтимиз орқали тақдим этган эди. Орадан кўп ўтмай, ёзнинг жазирама иссиғига қарамасдан яна янги тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бораётганлиги маълум бўлди. Хонанданинг аллақачон мухлислар қалбидан жой олиб улгурган “Жонимга озор” таронасига суратга олинаётган видеоклип шулар жумласидандир.

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Мазкур шўх ва кайфиятни кўтарувчи қўшиқ, ижодкорнинг аввалги тароналаридан йўналиши бўйича буткул ўзгача тарзда яратилиниб, хонанда унга мос ғоя асосида видеоклип суратга олишни режалаштирган эди. Ваъдага мувофиқ суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Равшан Нурмуҳаммедов режиссёрлигида суратга олинган бу видеоклип кичик сюжетни ўз ичига олади. Хонанда Ирода Иралиева билан яратган дуэтлари хит даражасига кўтарилгандан сўнг ижодий ҳамкорликни давом эттиришга аҳд қилган Умар Шамсиев қизиқарли воқеаларга бой бўлган клипда бош ролни айнан Ирода Иралиева билан биргаликда ижро этишди. Хонанданинг сўзларига қараганда тез кунда бу видеомаҳсулот сайтимиз орқали мухлисларга тақдим этилади. Ҳозир эса суратга олиш жараёнидан ёрқин фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Эслатиб ўтамиз, “Жонимга озор” композициясининг сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли, аранжировкасини Умид бажарган.

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Умар Шамсиевдан янги видеоклип “Жонимга озор”

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol