Дизайн жамоасининг концерт дастури бўлиб ўтмоқда

Сана: 09.12.2019 1641

Дизайн жамоасининг концерт дастури бўлиб ўтмоқда

Маълумки 7-декабрь куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Дизайн жамоасининг концерт дастурига старт берилди. Ҳазил ва ҳангома ишқибозлари томонидан йил бўйи кутиладиган концерт мувоффаққиятли, файзли ўтмоқда. Жорий йилда жамоа бутунлай янгича дастурни тақдим қилмоқда. Улар шу кунгача кўрмаган ва кутмаган образларингизда намоён бўлишади. Концертда Жаҳонгир Позилжонов ҳам меҳмон санъаткор сифатида иштирок этмоқда. Ичакузди ҳазиллари ва саҳна кўринишлари билан томошабинларга аъло кайфият улашган жамоанинг концерт дастури 14 декабргача давом этади. Ҳа айтганча бу ҳали ҳаммаси эмас. Концертга Туркиянинг энг машхур митти инсони, такрорланмас видеолари билан дунёнинг таниқлисига айланган Коксал Баба ҳам концертда иштирок этмоқда.

Дизайн жамоасининг концерт дастури бўлиб ўтмоқда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol