“16 – 17 ёшимда” Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона

Сана: 23.07.2015 1397

“16 – 17 ёшимда” Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи, хушовоз хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларини хушнуд этиб, бу йўлда тинмай ижод қилмоқда. Яқиндагина сайтимиз орқали хонанда янги қўшиқ ва видеоклип устида  иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда клипнинг моноаж ишлари якунланмоқда. “16-17 ёшимда” деб номланган мазкур тарона бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера лойиҳасида жаранг сочди. Хонанданинг куз фаслида ўтказилиши режалаштирилган яккахон концерт дастуридан бу қўшиқ муносиб жой эгаллаши аниқ. Сиз ҳам бу таронадан сайтимиз орқали баҳраманд бўлинг ва унга ишланган видеоклипни кутиб қолинг.

“16 – 17 ёшимда” Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона

Эслатиб ўтамиз, Аҳад Қаюм сўзи билан яратилган  қўшиқга Иқбол Муҳаммаджонов томонидан мусиқа басталаниб,  Ойбек Қўчқоралиев томонидан мусиқий сайқал берилган. Тарона мавзусидан келиб чиққан ҳолда истеъдодли ва ўз ишининг устаси бўлган клипмейкер Санжар Маткаримов режиссёрлик қилган. Оператор Жаҳонгир Ибрагимов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol