Сардор Мамадалиев янги альбомини тақдим этди

Сана: 20.11.2014 5531

Яқиндагина "Истиқлол" санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этган Сардор Мамадалиев мухлислари учун яна бир туҳфани сайтимиз орқали ҳадя этмоқда. 

"Кўнглимда бир ёр" дея номланган концерт дастури билан бир номдаги альбом Сардор Мамадалиев томонидан эксклюзив равишда биринчилардан сайтимизга тақдим этилди. 15 та қўшиқ жой олган альбом ичидаги 13 та тарона концертда илк марта янграган ижод намуналаридир. 

Сардор Мамадалиев янги альбомини тақдим этди 

Альбомдаги ҳар бир тарона ҳар куни сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади. Бундан ташқари, мазкур альбомдан жой олган қўшиқлардан бири "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали премьера қилинади. 

Сардор Мамадалиев янги альбомини тақдим этди 

Ижодий жамоа келишган ҳолда "Сени бугун кўрмасам бўлмас" номли таронанинг танго талқинда яратилган вариантини танлаб олди. Иқбол Мирзо қаламига мансуб шеър ва Сардор Мамадалиев мусиқаси асосида тайёрланган қўшиқ 24-ноябрь куни соат 17:20 да ФМ 101.00 тўлқини орқали тингловчиларга тақдим этилади. 

Сардор Мамадалиевнинг маълум қилишича, бу таронага тез кунларда видеоклип ҳам суратга олиш режалаштирилган. Оригинал сюжетга эга клип ҳақида батафсил маълумотларни сир сақлаган хонанда бу борада Нодир ва Хуршид Собировлар билан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди. 

Сардор Мамадалиев ижодидаги янги тароналарни ҳар куни сайтимиз орқали қарши олинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol