PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

"Караван" ансамблидан "Диско" наволари

Сана: 20.07.2015 992

"Караван" ансамблидан "Диско" наволари

Эстрадамизда ўз ўрнига эга бўлган "Караван" ансамбли ижодини кузата туриб, уларнинг профессионал хонандалардан ташкил топгани, яратаётган қўшиқлари ва уларга ишланган видеоклиплар ҳам юқори даражада эканидан кўзингиз қувониб, дилингиз яйрайди.Бугун мазкур ансамбль ўзининг яна бир ижод намунасини FM 101.0 тўлқини орқали кенг омма эътиборига ҳавола этди. 80-йиллар хитларидан ташкил топган попури қўшиқ "Диско" деб номланиб, у кўплаб мухлисларнинг ёшлик чоғларини ёдига солса ажабмас. Мазкур таронанинг шеъри шоир Иброҳим Жиянов қаламига мансуб, Улуғбек Мамасолиев эса ўзгача мусиқий сайқал берган. 

"Ўзбегим таронаси" радиосининг смс марказига келган хабарлар ва телефон қўнғироқлари орқали билдирилган самимий муносабатлардан тарона кўпчиликка манзур келганини билишимиз мумкин.

"Караван" ансамблидан "Диско" наволари

"Караван" ансамбли ижодкорларининг хабар беришича, "Диско" композицияси учун тез кунларда истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Айни кунда клипнинг ғояси устида маслаҳатлашилмоқда. Демак, яқин кунларда яна янги видеоклип премьерасини қарши оласиз. Ўтказиб юборманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol