Шаҳзода келин образида!

Сана: 20.03.2014 6832 қайноқ

Яқиндагина таниқли хонанда  Шаҳзоданинг янги “Қайнона” номли таронасидан баҳраманд бўлган эдик. Қайнона келин мавзусини ўз ичига олган ушбу қўшиқ юраклардан алоҳида жой эгаллашга ҳам улгурди.

Мазкур қўшиққа клип суратга олинаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мана ниҳоят биз кутган лаҳзалар! Шаҳзоданинг “Қайнона” номли таронасига тасвирга туширилган клип тайёр ва сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади.


Икки кун давомида суратга олинган клипнинг режиссёри машҳур клипмейкер Ёдгор Носиров. Сценарий муаллифи Жамшид Ҳожиниёзов.


Шаҳзоданинг янги ижод маҳсулида  кўпгина театр ва кино юлдузларини кўришингиз мумкин. Келин образини Шаҳзоданинг ўзи яратган. Маълумотларга қараганда, бу роль унга жуда мақул келиб, қалби ҳаяжон, шодлик, муҳаббат каби ёқимли туйғуларга тўлган. Қайнона ролида Халимани ҳеч тасаввур эта оласизми? Жавобингиз “Йўқ” бўлса албатта видеоклипни томоша қилинг. “Ҳа” бўлса ҳам томоша қиламиз, ахир у ранг-баранг  тасвирларга, сюжетларга бой.

“Қайнона” видеоклипида 1978 йилда яратилган “Қайнона” номли Азарбайжон фильмидан бир парчани ҳам томоша қиласиз.


Мафтункор Шаҳзоданинг янги ижод маҳсулини қабул этинг! У бор меҳр-муҳаббат билан яратилганига ишонч ҳосил қиласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol